Жек Уилшир фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Жек Уилшир фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Sky Sport Italia нашрининг хабар беришича, 25 ёшли футболчининг хизматларига “Сампдория” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Ўз навбатида “канонирлар” раҳбарияти ҳам англиялик футболчини 10 млн евро эвазига сотиб юборишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Уилшир ўтган мавсумни “Борнмут” сафида ижара асосида ўтказган ва апрель ойи охирида жароҳат олиб, мавсумни эрта якунлаган эди.

Маълумот учун, якунланган мавсум премьер-лиганинг 29та учрашувида майдонга тушган футболчи ушбу баҳсларда жамоасининг 2та голига ассистентлик қилишга эришган.