"Женоа" бош мураббийи "Кальяри"га қарши сўнгги тур баҳси олдидан матбуот анжуманида иштирок этди
Италия А Сериясининг 38-турида Элдор Шомуродов тўп тепаётган "Женоа" клуби "Кальяри" билан тўқнаш келади. Ушбу қарама-қаршилик олдидан генуяликлар бош мураббийи Жавиде Баллардини қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
"Мен "Кальяри"га қарши беллашувимиз олдидан яхши кайфиятдамиз ва ўзимизга ишонч билан ҳаракат қиламиз. Мавсумни яхши таассуротлар билан якунлашимиз мумкин.
Йил анчагина оғир келди ва уни бир сўз билан таърифлаш мушкул. Жамоа мавсум мобайнида турли муаммолар билан курашишга мажбур бўлди. Булар эса футболчиларнинг жамоавий ўйинига ёрдам берди, холос.
"Кальяри" - кучли футболчилар ва ажойиб таркибга эга катта жамоа, айниқса, сўнгги турларда буни исботлаб келмоқда. Бу каби таркиб билан улар турнир жадвалининг 8-10-ўринларида юриши ҳам мумкин эди", - деди Баллардини.
Фикрлар