"Женоа" Шомуродовга ўринбосар топди

"Женоа" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Рома"га ўтишга яқин турибди.

"Calciomercato" нашрининг хабарига кўра, генуияликлар Шомуродовга ўринбосар ҳам топиб қўйди. "Женоа" Элдор ўрнини "Аталанта" футболчиси Сэм Ламмерс билан тўлдиради.

Аввалроқ, "бўрилар" Шомуродовни сотиб олиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага оляпти. Римликлар бир мавсум ижара учун 2,5 миллион евро тўлайди. Легионеримиз янги клубида бир мавсум учун 2 миллион евро миқдорида маош олади. 

2020/21 йилги мавсумда Ламмерс 15та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!