Жерар Пике: "Ўйинлар сони шундоқ ҳам жуда кўп. Яна янги турнирлар нима учун керак?!"

"Барселона" клуби ва Испания миллий терма жамоасиниг собиқ футболчиси Жерар Пике мавсум давомидаги ўйинларнинг сонини қисқартиришга чақирди.

"Ўйинлар жуда кўп ва энди биз жарохатга мойилроқ футболчиларнинг кўпайганини кўрмоқдамиз. Чунки, футболчилар нормал тарзда дам олмаябди. Ёзги таътилда ҳам яна қандайдир мусобақа уюштирмоқчи. Буни қандай амалга ошириш мумкин ўзи билмадим.

Бир пайтлар Ла-Лига раҳбариятининг олдига бориб, чемпионатдаги беллашувлар ва жамоаларнинг сонини камайтиришни айтган эдим. Мена қолса, формат ислоҳ қилиниши керак. Шунингдек, УЕФА ва ФИФА ташкилотларига ҳам ҳудди шу сўзларимни айтган бўлардим.

Улар кўпроқ пул ишлашни хоҳлашларини тушунаман. Лекин футбол учун энг мақбул ишни топиб, уни амалга оширсак яхши бўларди", - деди собиқ ҳимоячи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!