Жермелл Чарло: "Мен аллақачон бокс афсонасиман!"

  • 1 октябрь, 2023, 21:29
  • 0
  • Бокс

Лас-Вегасдаги бокс оқшомида "Канело"га имкониятни бой бериб қўйган Жермелл Чарло кейинги жангида Брайан Мендоза ва Тим Цзьюга қарши рингга чиқмаслигини айтди.

"Мен шунчаки режага амал қиламан ва кимга қарши курашаётганимни жуда яхши биламан. "Канело" билан жанг фаолиятимдаги энг яхшиларидан бири ҳамда кўпроқ пул ҳам ишлаб олишга муваффақ бўлдим.

Шуни унутманг, мен аллақачон бокс афсонасиман. Умид қиламанки, сиз мени шон-шараф залига киритасиз. Буни айнан ким амалга оширишини билмайман, аммо бунга лойиқман.

Шунингдек, австралиялик мухлислар хоҳлаётганидек Мендоза ва Цзьюга қарши жанглар асло мени қаноатлантирмайди!", деди Чарло.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!