Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Жеррард «Тоттенхэм»нинг асосий муаммосини айтди

Abdukarim Atayev
Изоҳлар: 0

Стивен Жеррард «Тоттенҳэм»да мавсум давомида 20 гол урадиган ҳақиқий марказий ҳужумчи йўқлигини таъкидлади.

«Ливерпуль» клубининг собиқ афсонавий футболчиси Стивен Жеррард янги мавсумда Лондоннинг «Тоттенхэм» жамоаси ўйини ҳақида фикр билдирди.

«Менимча, “Тоттенхэм” ўйинида маълум силжиш бор, лекин жамоага ҳақиқий марказий ҳужумчи етишмаяпти. Улар таркибида гол ура оладиган тўлиққон ҳужумчи йўқ. Ҳужум чизиғида қизиқарли футболчилар бор, аммо мавсум давомида 20 та гол урадиган ўйинчи ким бўлади?» — деди Жеррард TNT Sports эфирида.

Беш турдан сўнг «Тоттенҳэм» Англия премьер-лигаси жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турибди, жамоа ҳозирча бор-йўғи икки очко тўплай олди.

Олтинчи турда Роберто Де Дзерби шогирдлари сафарда «Манчестер Юнайтед»га қарши майдонга тушади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ