
Жейк Пол: "Аёлга қўл кўтарган ҳар қандай эркак – масхарабоз"
Америкалик блогер ва боксчи Жейк Пол ўзининг келгуси рақиби, енгил вазндаги WBA чемпиони Жервонта "Танк" Дэвисга қаратилган уйда зўравонлик айбловларига муносабат билдирди.
"Жервонта, сен ҳақиқий масхарабозсан. Аёлга қўл кўтарган ҳар қандай эркак – масхарабоз", — деди Пол.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил июль ойида Дэвис уйда зўравонлик айблови билан ҳибсга олинган эди. Унинг собиқ севгилисининг даъволарига кўра, боксчи унинг бошига урган ва юзига шапалоқ тортиб юборган. Бу Дэвиснинг зўравонлик айблови билан иккинчи ҳибси бўлди.
Фикрлар