Жейк Пол Олимпиадага борадими?

  • 1 февраль, 18:21
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
TIGGO 2 PRO

28 ёшли блоггер ва боксчи Жейк Пол келажакдаги мақсадлари ҳақида гапирди.

"Мен профессионал боксда жаҳон чемпиони бўлишни истайман ва 2028 йилги Олимпиадада иштирок этиб, олтин медални қўлга киритишни мақсад қилганман. Шундан сўнггина фаолиятимни якунлайман" – деди Пол "Ring Champs" га берган интервьюсида. 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ бокс бўйича Олимпия терма жамоасини оммавий ахборот воситаларида қўллаб-қувватлаш учун Полни жалб қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!