Жейк Полми ёки Энтони Жошуа?
Тўрт дивизионда собиқ жаҳон чемпиони Рой Жонс британиялик Энтони Жошуа ва америкалик Жейк Пол ўртасидаги жанг учун прогнозларини билдирди.
"Жейк ҳақиқий профессионалга дуч келмоқда. Агар Энтони ҳақиқий даражасини кўрсатса, бу баҳс Жейк учун жуда тез тугаши аниқ. Бироқ Полнинг ҳеч қандай имконияти йўқ, деб ўйламанг. Унда ҳам кучли зарбалар бор", - деди Жонс "FightHype.com" You Tube каналига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Энтони Жошуа ва Жейк Пол тўқнашуви 20 декабрь куни ўтказилади.



Фикрлар