Жейк Полнинг навбатдаги рақиби аниқ. Бу "Темир мушт" эмас !!!
Жейк Пол (9-1, 6 КО) кейинги шанба куни Флоридада ўзининг професcионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади, Майк Перри (0:1) унга рақиблик қилади. Саккиз раундга мўлжалланган баҳс биринчи оғир вазн тоифасида бўлиб ўтади.
Ноябр ойида Жейк Пол Майк Тайсонга қарши жанг ўтказиши режалаштирилган. Пол учун Перри билан баҳс бу йилги иккинчи жанг бўлади. Майк профессионал боксда битта жанг ўтказган ва BKFC турнирларида бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган собиқ UFC жангчиси.
Маълум учун, шанба оқшомида бизни яна бир ажойиб жанг кутиб турибди – ярим енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Аманда Серрано (46-2-1, 30 КО) Стиви Морган (14-1, 13 КО) билан тўқнаш келади.
Фикрлар