Жиль Симон бир турнирда қарийб 100 минг АҚШ доллари ишлаб олди

Ҳиндистонда эркаклар ўртасида ўтказилган “Tata Open Maharashtra – 2018” турнирида ғолиб номи маълум бўлди.

Мусобақанинг сўнгги финал учрашувида франциялик Жиль Симон ва ЖАР вакили  Кевин Андерсон ўзаро куч синашди. Тенг курашлар остида ўтган биринчи сетда Жиль рақибини тай-брекда мағлубиятга учратган бўлса, иккинчи сетни 6:2 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.

Жиль Симоннинг ушбу ғалабаси 250 АТР рейтинг очкоси билан биргаликда 89.435 АҚШ доллар мукофот пулини келтирди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!