Жиру: "Аргентина жамоавий кучли ўйин эвазига финалга чиқди"

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Оливье Жиру Аргентинага қарши финал олдидан ўз фикрларини билдирди. Шунингдек, "Милан" ҳужумчиси Месси ҳақида ҳам бироз тўхталиб ўтди. 

"Мессининг Франция футболчиларига таъсири? — Биз жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишни истаймиз ва Леони тўхтатиб қолиш учун ҳамма нарсани ишга солишга тайёрмиз. Лекин бу жамоа фақат Мессидан иборат эмас.

Бу ерда жамоага катта таъсир кўрсатувчи бошқа ажойиб футболчилар ҳам бор. Аргентина жамоавий кучли ўйин эвазига финалга чиқди", - дея Жирунинг сўзларини келтирди Evening Standard.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!