Асосий мазмунга ўтиш
MMA

Жо Роган: "Волкановски дамингни ол!"

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Таниқли шарҳловчидан ўзига хос фикрлар...

UFC шарҳловчиси ва таҳлилчиси Жо Роганнинг фикрича, ярим енгил вазн (65,8 кг) тоифасида UFC чемпиони Александр Волкановски (26-3) Ислом Махачевдан (25-1) мағлубиятга учраганидан кейин тикланиш учун вақт ажратиш керак.

“Албатта, у тузалиб кетади. Мен унинг қайтишини жуда ҳам хоҳлаяпман, лекин баъзида шундай нокаутга учраганингизда, ҳақиқатан ҳам карьерангизни тўхтатиб қўйишингиз керак бўлади. Бошга тушган зарба жуда ёқимсиз бўлади. Алекс жуда ёмон зарба қабул қилди, у бироз дам олиши керак ", -деди Роган ўзининг подкастида.

Эслатиб ўтамиз, 21 октябрь куни бўлиб ўтган "UFC 294" турнирида австралиялик жангчи Ислом Махачевдан оғир мағлубиятни қабул қилиб олганди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ