Жо Харт: "Манчестер Сити"дан бутунлай кетмоқчи эдим...

Янги мавсумни “Вест Хэм”да ўтказиши маълум бўлган “Манчестер Сити” клуби дарвозабони Жо Харт яна ижара асосида қайсидир клубга кетишни эмас, балки “шаҳарликлар” сафидан буткул кетишни мақсад қилганлиги ҳақида айтиб ўтди.

“Манчестер Сити”дан бутунлай кетиш осон эмас. Менда бунинг учун кўплаб вариантлар бор эди дея олмайман, агар у бўлган бўлса албатта.

Мен ҳар доим саволларга тўғри жавоб берганман. “Сити”дан буткул кетиш ниятим бор эди. Чунки, шундагина мен ўз ҳаётимга ўзим хўжайин бўлишим, янги жамоамда эса ўзим истаганча қарор чиқаришим мумкин эди”, - дейди Харт.

Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси дарвозабони ўтган мавсумни "Торино" сафида ижара асосида ўтказган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!