Жо Харт “Торино”да қолишни истаяпти

"Торино" клуби бош мураббийи Синиша Михайловичнинг сўзларига кўра жамоада ижара асосида тўп сураётган дарвозабон Жо Харт туринликлар сафида қолишни истамоқда. Бироқ, клуб раҳбарияти уни сотиб олишни режалаштиришмаяпти.

“Харт бизнинг жамоада қолишни истаяпти, аммо биз уни сотиб ола олмаймиз. Бизнинг кучимиз уни яна бир мавсум ижарага олишга етади. Бироқ, буёғи энди “Манчестер Сити”га боғлиқ.

Биз бу муаммони тезроқ ҳал этишга уриняпмиз. Агар Харт таркибда қолса бу яхши, аммо у кетадиган бўлса, ўрнига бошқа дарвозабон излашимиз керак бўлади”, - дейди Михайлович.

Эслатиб ўтамиз, Хартнинг “Торино” билан ижара шартномаси жорий мавсум сўнггида ниҳоясига етади.

"Манчестер Сити" Жо Хартни 18 млн еврога сотишга тайёр

“Манчестер Сити” Доннарумма учун 120-150 млн евро беришга тайёр

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!