Жоау Моутинью Италияга кўчиб ўтиши мумкин
Ads

"Монако" ярим ҳимоячиси Жоау Моутинью Италияга кўчиб ўтиши мумкин.

Tuttosport нашри тарқатаётган хабарга қараганда, португалиялик футболчининг хизматларига "Интер" клуби қизиқиш билдирмоқда ва раҳбарият бу борада январдаёқ монегаскликларга аниқ таклиф билан мурожаат қилмоқчи.

Манбада келтирилишича, агарда ишлар январь ижобий якунланмаса, "нерадзуррилар" ёзда яна ушбу мавзуга қайтишни кўзламоқда.