Жокович кетма-кет 7-марта бу натижага эришди
Жаҳоннинг биринчи ракеткаси Новак Жокович Римдаги "Мастерс" турнирининг ярим финалига чиқди. Доминик Кепфер билан кечган баҳс сербияликнинг 6:3, 4:6, 6:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Эътиборлиси, Жокович ўз фаолияти давомида 11-бор ушбу мусобақанинг ярим финалига чиқишни уддалади. Шулардан 7 таси кетма-кет эришилган ҳисобланади.
Энди 17 карра "Катта дубулға" ғолиби ҳал қилувчи учрашувда 21 ёшли Каспер Руудга қарши кортга чиқади.
Фикрлар