Жокович навбатдаги "Катта дубулға"сини қўлга киритди!
Теннис бўйича "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Уимблдон" турнирида чемпион номи аниқланди.
Эркаклар ўртасидаги ҳал қилувчи баҳсда жаҳоннинг биринчи рақамли ракетка устаси Новак Жокович италиялик Маттео Берреттинига қарши кортга чиқди. Биринчи сетни кутилмаганда тай-брекда бой берган сербиялик спортчи кейингиларида камбэк амалга оширишга муваффақ бўлди. Якуний ҳисоб: 6:7, 6:4, 6:4, 6:3.
Шундай қилиб, сербиялик спортчи "Олтин тож" туркумига кирадиган мусобақалардаги 20-титулини боши узра баланд кўтарди. Бу натижаси орқали у Рафаэль Надаль ҳамда Рожер Федерерга етиб олди.
Фикрлар