Жон Иснер яна мағлуб бўлди

Америкалик теннисяи Жон Иснер Париж шаҳрида ўтаётган мусобақанинг учинчи даврасига йўл олиш арафасида, омадсизликка учради.

Жон мусобақанинг иккинчи даврасида чилилик Кристиана Гаринга қарши кортга чиқди ва 6:7, 6:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа "Rolex Paris Masters"нинг 1/8 финал босқичига йўл олган Гарин, франциялик Жереми Шардига қарши ўйин ўтказадиган бўлди.