Жон Жонс аэропортда ҳибсга олинган Дастин Порье ҳақида нималар деди?

  • 28.06.2026 21:25
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi
UFC собиқ чемпиони Жон Жонс Атланта аэропортида маст ҳолда ҳибсга олинган Дастин Порьени қўллаб-қувватлади.
 
"Умид қиламанки, Дастин бошини эгмайди, ақлини йиғади ва охир-оқибат барчасини тушунади. Ҳозир у ҳақда бутун дунё гапиряпти. Лекин Порье ҳеч кимга зарар етказмаган, шунчаки маст эди. Ҳаммамиз маст бўламиз. Ичкилик аҳмоқона ишлар қилишга мажбур қилади. У учун ўзини кечириш ва олдинга интилиш муҳим", - дея Жонснинг сўзларини келтирмоқди "Red Corner MMA".
 
Эслатиб ўтамиз, Дастин Порье 2025 йил 19 июль куни "UFC 318" турнирида Макс Холлоуэйдан енгилгач, фаолиятини якунлаганини эълон қилганди.
 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!