
Жон Жонс: "Бу воқеа карьерамни нормал якунлашга тўсқинлик қилди"
UFC нинг собиқ чемпиони Жон Жонс автоҳалокат содир бўлган жойдан қочиб кетганликда айбланиб, сўнг бу айбловлар унинг зиммасидан олиб ташлангани ҳақида изоҳ берди.
Июнь ойида спортчи автоҳалокатга учрагани ва воқеа жойидан ғойиб бўлгани, машинада эса маст ҳолдаги ярим яланғоч аёлни қолдириб кетгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ, Жон Жонснинг адвокати яқинда айбловлар бутунлай олиб ташланганини маълум қилди.
“Биринчи навбатда, туман прокуратурасига барча фактларни синчковлик билан ўрганиб чиққани ва мени тўлиқ оқлагани учун миннатдорчилик билдираман. Мен ҳар доим ҳақиқат ва адолатга ишонганман. Далиллар ўз-ўзидан сўзлайди. Оддий ҳақиқат шундаки, мен у ерда ҳеч қачон бўлмаганман. Ўша тунда ҳатто уйимдан ҳам чиқмаганман ва барча фактлар буни тасдиқлади.
Менинг ҳолатимда ҳали бирорта ҳам ҳақиқий далил йиғилмасдан олдин қарор шошилинч қабул қилинган. Тушунаман, жамоатчилик кўз олдида айблов позицияси ишончли туюлган бўлиши мумкин, айниқса менинг ўтмишдаги хатоларимни ҳисобга олсак. Лекин бу баёнотлар эълон қилинган вақтда мен спорт карьерамни якунлаб, дам олишда эди... Бу онни эса ёлғон айбловлар қўйиб, маст ҳолда машина ҳайдагани ва ҳақиқий жавобгарликдан қочмоқчи бўлган шахс ўғирлади.
Умид қиламанки, Албукерке ҳуқуқ-тартибот идоралари бу шахсни жавобгарликка тортади. Бу воқеа нафақат карьерамни нормал якунлашимга тўсқинлик қилди, балки полициямизнинг ҳам бепарволигига ишора қилгандек бўлди. Замонавий дунёда биргина ёлғон айблов, ҳали бирорта ҳам далил кўриб чиқилмасдан туриб, одамни кўп нарсадан маҳрум қилиши мумкинлиги жуда ачинарли”, - деди ММА афсонаси Жон Жонс.
Фикрлар