Жўрабек Каримов Қатарда мағлуб бўлди
Ads

Халқаро теннис федерацияси томонидан Қатарда ўтказилаётган “Фьючерс” туркумига кирувчи халқаро турнирда ҳамюртимиз Жўрабек Каримов ўз иштирокини якунлади.

Мусобақанинг иккинчи даврасида Жўрабек швециялик Маркус Эрикссонга қарши кортга чиқди.

Учрашувнинг биринчи сетида 7:5 ҳисобида зафар қучган теннисчимиз, иккинчи сетни 1:6 ҳисобида бой бериб қўйди. Ўйин тизгинин қўлдан чиқарган Жўрабек сўнгги ҳал қилувчи учинчи сетда 3:6 ҳисобида мағлубиятга учради.

Sports.uz