Жўрабек Каримов ярим финалга чиқди
Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида эркаклар ўртасида теннис бўйича "Фьючерс" туркумига кирувчи халқаро турнирда истеъдодли теннисчимиз Жўрабек Каримов ярим финал босқичига йўл олди.
 
Соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақанинг чорак финалда Жўрабек россиялик Коснтантин Кравчун билан куч синашди.
 
Кескин ва мурасасиз ўтган ушбу ўйинда Ж.Каримов тажрибали рақибини 6:1, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратди. Энди у ярим финал босқичида мезбонлар вакили Денис Евсеев билан куч синашади.