Жорди Альба: "Леонинг рақобатчиси йўқ"

CHERY AUTO

"Интер Майами" чап қанот ҳимоячиси Жорди Альба "Барселона" қанот ҳимоячиси Ламин Ямал ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Tecno

Журналистлар испаниялик футболчига 18 ёшли юлдуз ва клуб афсонаси Лионель Мессини таққослаш ҳақидаги анъанавий саволни беришди. 36 ёшли футболчи ҳам ўзгача жавоб берди.

"Ямал - ажойиб ўйинчи, аммо "Барса"да бошқа ажойиб ўйинчилар ҳам бор. Масалан, Френки де Йонг, Педри. Ламин ва Мессини таққослашнинг иложи йўқ. Менимча, Леонинг рақобатчиси йўқ", деди Альба.

Эслатиб ўтамиз, Жорди 2012 йилдан 2023 йилгача Каталония клуби шарафини ҳимоя қилган ва шундан сўнг "Интер Майами"га кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!