Жорий мавсум АПЛ старти Холанд учун энг ёмони бўлди
"Манчестер Сити"нинг норвегиялик юлдуз ҳужумчиси Эрлинг Холанд Англия Премьер-лигаси жорий мавсумининг дастлабки тўртта ўйинида бешта гол урди.
Эътиборлиси, ўта сермаҳсулликка қарамай, норвегиялик футболчи учун ушбу старт Англиядаги фаолиятида энг ёмони бўлди. 2022/2023 ва 2023/2024-йилги мавсумларда Эрлинг дастлабки тўртта турда олтита, 2024/2025-йилги мавсумда эса тўққизта гол урди.
Жорий мавсумда 25 ёшли Ҳоланд барча мусобақаларда тўққизта ўйинда майдонга тушиб, тўққизта гол ва битта ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2034 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 180 млн еврони ташкил этади.



Фикрлар