Асосий мазмунга ўтиш
MMA

Жош Хокит Жон Жонсни "аямасдан савалади"

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

Америкалик ММА усталари ижтимоий тармоқларда ўзаро баҳслашиб қолди

Америкалик ММА усталари – Жош Хокит ва Жон Жонс ижтимоий тармоқларда ўзаро баҳслашиб қолди.

Жош Хокит: "UFC даги бешинчи жангингда ҳам бўйинг 193 см эди ва ҳали ҳам 92 кг гача вазн ташлардинг. Мен эса аллақачон Сирил Ганга қарши чемпионлик учун беллашдим."

Жон Жонс: "Айтганимдек, интернетдан бироз четлаш ва миянг тикланишига имкон бер. Гапларингда мантиқ йўқ. Афсуски, сен ҳеч қачон 193 см бўлолмайсан. Мен 35 ёшимда, уч йиллик танаффусдан кейин Сирил Ганни курашим орқали тейкдаун қилиб, муддатидан аввал мағлуб этдим. Бу сен ҳеч қачон уддалай олмайдиган иш, болакай."

Жош Хокит: "Тўғри, мен ҳеч қачон 193 см бўлмайман. Лекин яна бир нечта нарса борки, мен ҳеч қачон уларга айланмайман:

— Ҳомиладор аёлни машинада уриб, ҳодиса жойидан қочганликда айбланмайман.
— Оилавий зўравонликда айбланмайман.
— Стриптиз раққосасини калтаклаганликда айбланмайман.
— Наркотикка қарам бўлмайман.
— Допинг қўллаган спортчи бўлмайман.
— Нарцисс бўлмайман!"

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ