Асосий мазмунга ўтиш
MMA

Жош Хокит: "Том Аспиналлни унвондан маҳрум қилинг!"

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

Америкалик UFC жангчиси англияликни нима учун промоушендан бўшатиш кераклигини тушунтирди

Америкалик UFC жангчиси Жош Хокит нима учун англиялик Том Аспиналлни промоушендан бўшатиш ва унга Сирил Ганни бериш кераклигини тушунтирди.

"Аспиналлни унвондан маҳрум қилинг ё лига ростеридан чиқаринг. Рекордим 10-0 ва мен UFC нинг оғир вазн рейтингида олтинчи ўриндаман. Менга бу йил Сирил Ганни беринг ва 2027 йилда чемпионликни ҳимоя қилиш бўйича Мерабнинг рекордини янгилайман.

Оғир дивизионга ҳақиқатан ҳам жанг қилишни истайдиган чемпион керак, кичик жароҳатлар сабаб жангларни рад этувчилар эмас", - деди Жош.

Эслатиб ўтамиз, Хокит "UFC White House" турнирида Деррик Льюисни 2 раундда нокаутга учратди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ