Жошуанинг мағлубиятига нима сабаб бўлди?

  • 24.09.2024 16:22
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс

Тўртта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони кичик Рой Жонс британиялик боксчи Энтони Жошуанинг мағлубияти ҳақида гапирди.

“Жошуанинг мағлубиятига ружий жиҳатдан етарлича тайёр эмаслиги сабаб бўлди. Нимадир нотўғри кетди ва у нокаутга учради. Агар Энтонининг жамоаси ҳозирги вазиятдан чиқиш йўлини тополмаса, боксчи фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб кўриши керак”, - дея Жонснинг сўзларини келтирди TACC.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни ўтказилган катта бокс оқшомида Даниэль Дюбуа Энтони Жошуани 5-раундда нокаут қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!