Жозе Aлдо, Aндерсон Силва ва Дональд Серроне UFC шон-шуҳрат залига киритилди

  • 07 Jul 16:22
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Жозе Aлдо, Aндерсон Силва ва Дональд Серроне UFC шон-шуҳрат залига киритилди.

Tecno

36 ёшли Aлдо Мераб Двалишвилига ютқазиб, ММAдаги фаолиятини якунлади. У жами 39 та жанг ўтказиб, уларнинг 31 тасида ғалаба қозонган. У 2009 йилдан 2015 йилгача ярим енгил вазн (65,8 кг)тоифасида WEC/UFC камарига эгалик қилган.

Силва ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони ва промоушен тарихидаги энг узоқ ғалабали серия эгаси (16 та жанг). У сўнгги бор 2020 йилда жанг ўтказиб, техник нокаут билан Юрая Холлга ютқазганди.

Серроне UFCдаги дебютини 2011 йилда қилган ва 2022 йилда промоушенни тарк этган. Бу вақт ичида у 38 та жанг ўтказди. Бу промоушен тарихидаги учинчи кўрсаткич саналади.

Шунингдек, 9 июлга ўтар кечаси Нико Прайсга қарши хайрлашув жангини ўтказадиган Робби Лоулер ҳамда Женс Палвер ва ҳам Шон-шараф залига киритилди.

Comments

You must be logged in to commet!