Жозе Моуриньо: “МЮ” ҳимоячиси бўлганимда, ҳужумчилардан жаҳлим чиқарди

“Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббии Жозе Моуриньо “Андерлехт”га қарши (1:1) Европа Лигаси чорак финал илк ўйинидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ҳужумда ҳиссиётларсиз ўйнадик, тўпни тез-тез ва осонлик билан йўқотдик. Қарши ҳужумларимиз нотўғри қарорлар туфайли узилиб турди. Натижада рақиб ҳам қарши ҳужумлар уюштирди.

Бахтимизга ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди. Аммо мен “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси бўлганимда, ҳужумчилардан жаҳлим чиқарди”, – деди португалиялик мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!