Жозе Моуриньо ўзига терма жамоа танлади
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо мавсум якунланганидан кейин Италия пойтахтини тарк этадиган бўлди.
Маълумотларга қараганда, португалиялик мутахассис Бразилия терма жамоасини бошқаришга мойиллик билдирган.
Бразилия футбол федерацияси терма жамоани “Реал” билан шартномаси тугаётган Карло Анчелоттига топширмоқчи эди. Бироқ, мадридликлар италиялик мураббийни жамоада олиб қолишга ҳаракат қиляпти.
Шу боис, бразилияликлар эътиборини Моуриньога қаратди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Жозе Моуриньо Саудия Арабистони ёки АҚШ жамоаларини бошқаришдан олдин, Бразилияни жаҳон чемпионатида ўйнатмоқчи.
Фикрлар