Жозе Моуриньо: Роналду МЮнинг режаларига кирмасди
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньонинг сўзларига кўра Криштиану Роналдуни сотиб олиш жамоанинг режаларига кирмаган.

“Роналду бизнинг режамизда йўқ эди. “Ювентус” Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш учун уни сотиб олди. Чунки, А Серияда уларга етадиган жамоа йўқ. Туринликлар еврокубокларда ғолиб чиқиш учун ажойиб трансферни амалга оширишди”, - дейди 55 ёшли мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Роналду "Реал"даги 9 йиллик фаолиятидан сўнг "Ювентус"га кўчиб ўтди ва у билан 4 йиллик шартнома имзолади.