Жозеп Бартомеу: Месси ҳеч қачон
Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби президенти Жозеп Мария Бартомеу аргентиналик форвард Лионель Мессининг жамоадаги келажаги борасида тўхталиб ўтди.

“Мессига ўринбосар? Ҳеч ким унинг ўрнини боса олмайди...Ҳозирча биз бу борада ҳеч нарса ўйламаяпмиз. Чунки, унинг фаолиятини якунлашига ҳали анча эрта. Тўғри, қачондир ушбу воқеа юз беради, лекин биз ҳозир унинг профессионал фаолиятидан тўлиқ қониқиш ҳосил қиляпмиз. У ҳеч қачон “Барса”дан кетмайди”, - дейди Бартомеу.

Эслатиб ўтамиз, Бартомеу бундан аввалроқ Месси сардор бўлгач ўзгаргани ҳақида айтиб ўтган эди.