Жуд Беллингемга миллионлар оқиб келади

“Реал” футболчиси Жуд Беллингемга реклама таклифлари кела бошлади. Дунёга машҳур бренд Louis Vuitton вакиллари англиялик ўйинчи билан кўпмиллионлик битим тузишга ҳаракат қилмоқда.

Daily Mail нашрининг ёзишича, Louis Vuitton компанияси фақат энг машҳур шахслар билан ишлайди. Бу компания футболчилар орасида Лионель Месси, Криштиану Роналду, Пеле, Диего Марадона ва Зинедин Зидан каби суперюлдузлар билан ҳамкорлик қилган холос.

Беллингемнинг ўзи модага жиддий қарайди. Хусусан. 30 октябрь куни ташкил этилган “Олтин тўп” тақдимотига 20 ёшли футболчи Louis Vuitton яратган костюм ва клёш шимда келгани билан эътиборга тушди.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” раҳбарияти бу ўйинчини олиш учун ёзда “Боруссия”га 103 миллион евро тўлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!