К-1 бўйича

Қозоқистонда К-1 бўйича "Grand Prix" турнири бўлиб ўтмоқда. Жанглар 3 раунддан иборат бўлиб, ҳар бири 3 минут этиб белгиланган.

Эътиборли томони, мусобақада ўзбекистонлик Нурали Баҳриддинов бош ҳакам вазифасини бажармоқда.

Рингда Мавлонбек Қаҳҳоров (Ўзбекистон) ишлаётган бўлса, ён ҳакам вазифасини Мансур Тўғизбоев (Ўзбекистон), Жаҳонгир Кенжаев (Ўзбекистон) ва Ербол Султонов (Қозоғистон) бажармоқда.

Мусобақада спортчилардан мамлакатимиз шарафини Бобуржон Тагиев ва Санжар Саидмуродов ҳимоя қилади.

Қизиқарли кечаётган оқшомни жонли эфирда ушбу ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар