К Лига. Алибоевнинг суперголи жамоасига ғалаба келтирди (видео)

Ҳамюртимиз Икром Алибоев фаолият олиб борадиган "Сеул" клуби бу тур сафарда "Тэгу" билан куч синашди ва 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 34-дақиқада Алибоев ўзининг аниқ зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, орадан 6 дақиқа ўтиб Жунг Хюн Чеол орадаги фарқни оширди. 54-дақиқада Хванг Сон Мин ҳисобни қисқартирди.

Шу тариқа, пойтахтликлар ҳисобидаги очколар сони 37 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олди.

К Лига. 17-тур

"Тэгу" - "Сеул" 1:2

Голлар: Хванг Сон Мин (54) - Икром Алибоев (34), Жунг Хюн Чеол (40).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Кобил Махмудов
22/06/2019 21:04
Яшавор койил ИКРОМ.суперголь
&
Акмал Ғурумсарой
22/06/2019 19:11
Икром гап йўқ омадингни берсин!