К Лига. Искандеровнинг жамоаси "Сеул"дан устун келди
Бугун Жанубий Корея К Лигаси 4-туридан ўрин олган сўнгги ўйинлар бўлиб ўтди. Икром Алибоев фаолият олиб борадиган "Сеул" жамоаси ўз майдонида Жамшид Искандеров тўп тепадиган "Сеонгнам"ни қабул қилди.
Қизиқарли кечган учрашувда меҳмонлар 90-дақиқада киритилган гол эвазига 1:0 ҳисобидаги кичик ғалабани қўлга киритди. Мезбонлар сафида Икром Алибоев 61-дақиқада захирадан майдонга тушган бўлса, Жамшид Искандеров 90 дақиқа майдонда фаол ҳаракат қилди.
К Лига. 4-тур
"Сеул" - "Сеонгнам" 0:1
Гол: Томислав Кис (90).
Фикрлар