Калиду Кулибали "Ал-Ҳилол" клубига ўтди

"Челси" ҳимоячиси Калиду Кулибали фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттиради.

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, "Ал-Ҳилол" ҳимоячининг трансфери бўйича "Челси" билан оғзаки келишувга эришган. Шунингдек, у билан шахсий шартнома шартларини ҳам келишиб олган. Шартнома 3 йилга мўлжалланган.

Битим ёпилди, ҳужжатлар тез орада имзоланади. Кулибалига йилига 30 миллион евро маош олиши хабар қилинганди.

Кулибали ўтган ёзда "Наполи"дан 40 миллион евро эвазига "аристократлар" сафига ўтганди. Сенегаллик футболчи ўтган мавсумда клуб сафида барча турнирлар доирасида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!