“Манчестер Юнайтед”ни бошқараётган Ральф Рангникка шогирдларининг “Норвич”дан иккита тўп ўтказиб юборгани ёқмади. Учрашувдан кейин германиялик мутахассис ҳимоячиларни танқид қилди.

- Агар ўтказилган иккала голга эътибор қаратсангиз, айниқса биринчисида, тўп ён чизиқни олдида эди, лекин футболчиларимизга жисмоний тайёргарлик панд берди. Рақиб билан тўқнашув юз берганда сал шиддатлилоқ ва кучлироқ ҳаракат қилиш керак.

Жуда осон гол ўтказдик ва биз ана шундай тўп қўйиб юбораётган лигадаги ягона жамоамиз. Ҳимояланганда ақлни ишлатиш керак. Бизникилар икки рақибга қарши уч киши ёки тўрт киши ўйнаганда ҳам улар учта уринишда иккита гол уриб кетяпти.

Очиғини айтсам, “Норвич” анча аввал гол уриши мумкин эди. Мен ўйиндан умуман қониққаним йўқ, - деди Ральф Рангник.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!