 
                "Кальяри" - "Рома". Матнли трансляция
Бироздан сўнг А Серия 10-туридан ўрин олган "Кальяри" - "Рома" учрашуви старт олади. Ушбу ўйиндан матнли транлсяцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. 
- 90+6' 
- 90+3'Андреа Карбони жарима майдонига узатган тўпи, ҳавфли бироз бесамар. 
- 90' Учрашувнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди. 
- 88' Лоренцо Пеллегринига тиббий ёрдам кўрсатилиши лозим. 
- 87' Рауль Белланов сариқ карточка билан жазоланмоқда. 
- 83'Учрашувда қоидабузарликлар сони кескин ортди 
- 80' Пеллегрини ва Абрахам ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 
- 78' "Рома" ҳисобда олдинга ўтиб олди. Гол муаллифи Пеллегрини 
- 77' Хараламбос Ликояннисга ҳам ҳакам сариқ карточка кўрсатди. 
- 74' Жоао Педро жуда қўпол ўйнади ва сариқ карточка билан жазоланди. 
- 71' ГОООООЛ! Ибаньес бурчак тўпидан сўнг бош билан гол уриб, ҳисобни тенглаштирмоқда 
- 69' Верету бурчак тўпини тепиб беради. 
- 66'Лоренцо Пеллегрини жарима майдонида тўпни қабул қилиб олиб, зарба йўллади. Яхши ҳужум, бироқ гол йўқ. 
- 63'"Рома"да яхши имконият вужудга келди, бироқ фойдасиз. Дарвозабон эркин зарба билан тўпни ўйинга киритади. 
- 59'"Рома"дан ҳавфли ҳужум Леонардо Паволетти ҳавфли вазиятда жамоасини голдан қутқариб қолди. 
- 55'Рик Карсдорпнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди. 
- 52' ГОООООЛ! Леонардо Паволетти ўйинда ҳисобни очди. 
- 50'"Рома"да бурчак тўпи тепиш имконияти вужудга келди. Ҳимоячилар ўз ўрнида. 
- 48' Абрахам жароҳат олиб, майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилиши лозим. 
- 46' Учрашувнинг иккинчи бўлимига старт берилди. 
- 45+3' Учрашувнинг биринчи бўлими якунига етди. 
- 45+1'Заньолонинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни эгаллаб олди. 
- 45' Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 
- 43' Генрих Мхитарянга майдонда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 
- 40'Хараламбос Ликояннис узатган тўпни "Рома" ҳимоячилари бош билан қайтариб юборди. 
- 38' Николо Заньоло сариқ карточка билан огоҳлантирилди. 
- 35' Темми Абрахамнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди. 
- 35' Николо Заньолонинг узатмаси ҳимоячиларга тегиб қолиб, майдонни тарк этди. "Рома" фойдасига бурчак тўпи. 
- 32'Веретунинг жарима майдонига етказиб берган узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди. 
- 29' Кальяри бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 
- 26'Лоренцо Пеллегрини жаримадан йўллаган зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб қолди. 
- 24'Рауль Белланова тўп учун курашда ўйин қоидасини бузди. 
- 19'Хараламбос Ликояннис олдинга ўтди, бироқ Руи Патрисиу тўпни эгаллаб олди. 
- 16' Пеллегрини бурчак тўпини тепиб беради. 
- 14'Заньоло жарима майдонига узатма амалга оширди. Бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнади. 
- 11'"Кальяри" футболчилари майда паслар билан тўпни эгаллаб турибди. 
- 8'Рауль Белланова жарима майдонига йўллаган узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди. 
- 5' "Рома" фойдасига бурчак зарбаси тўп ёнида Пеллегрини 
- 3'Пеллегрининг аниқ пасидан сўнг "Рома" футболчиси зарба йўллади. Дарвозабон ўз ўрнида. 
- 0' Ўйинга старт берилди. 
- 0'Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари. Бироздан А Серия 10-туридан ўрин олган "Кальяри" - "Рома" ўйини старт олади. Мазкур баҳсдан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилинг. 



Фикрлар
Эй Юбан Жозе маур
Тезроқ Элдорни тушур.
Нимага шундай экан а...
Оператор бугун байрам қипти...