
Камару Усман: “Алекс Перрейра ва Магомед Анкалаев ўртасида учинчи жангни кўришни истайман”
Нигериялик UFC жангчиси Камару Усман бразилиялик Алекс Перрейра ва россиялик Магомед Анкалаев ўртасида трилогия ташкил этилишига умид билдирди.
“Биз аллақачон Перрейранинг камарни йўқотганини кўрдик ва бу қандай содир бўлганини биламиз. Энди Анкалаев унвондан айрилди. Бироқ ҳали ҳам "ким кучли?" деган саволга аниқ жавобимиз йўқ. шу боис бизга учинчи тўқнашув керак. Трилогия ҳамма саволларга жавоб беради. Мен ушбу қарама-қаршиликни Оқ уйда ўтказиладиган турнирда кўришни истардим”, — дея Усманнинг сўзларини келтирди "Red Corner MMA".
Эслатиб ўтамиз, Перрейра "UFC 320" турнирида Анкалаевни 1-раундда техник нокаутга учратди.
Фикрлар