Камавинганинг трансфери қандай барбод бўлгани ошкор қилинди
«Реал Мадрид» яримҳимоячиси Эдуардо Камавинга ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартиришдан бош тортди.
Июль ойида «Галатасарай» 23 ёшли футболчи учун тахминан 50 миллион евро тўлашга тайёр бўлгани айтилган. Аммо The Touchline нашри инсайдер Маттео Мореттога таяниб хабар беришича, Камавинга бу таклифга қизиқиш билдирмаган ва Мадридда қолишни маъқул кўрган.
Эдуардо Камавинганинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ўртасигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати ҳам ҳозирча 50 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Франциялик хавбек «Қироллик клуби» шарафини 2021 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда.
Ёзда Камавингага қизиқиш билдирган клублар орасида «Манчестер Юнайтед», «Челси», «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» номлари ҳам тилга олинган эди.

Фикрлар