Камерундан учралган мағлубият ҳам Бразилия терма жамоасининг ижобий статистикасини "бузиб" қўя олмади

Бразилия терма жамоаси ўз тарихида 16-марта жаҳон чемпионатлари гуруҳ босқичини 1-ўринда якунлади. Жанубий Америка гранди бу борада энг яқин тақибчиси ҳисобланган Германиядан (12) 4 мартага кўпроқ натижага эришган.

Қолаверса, пентакампеонлар 1982 йилдан буён кетма-кет 11 та жаҳон чемпионатида ўз гуруҳида ғолиб чиқишган.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида Камерун терма жамоасига шов-шувли тарзда мағлуб бўлди (0:1). Аммо бу мағлубият ҳам ушбу терма жамоанинг “G” гуруҳида биринчи ўринни эгаллашига тўсқинлик қилолмади.

Яна бир эътиборли жиҳати, Бразилия терма жамоаси жаҳон чемпионатларининг гуруҳ босқичида 17 та ўйиндан буён илк бор мағлуб бўлди.

Энди Тите шогирдлари мундиалнинг навбатдаги босқичида “H” квартетида иккинчи ўринни эгаллаган Жанубий Корея термаси билан тўқнаш келади. Ушбу ўйин 5 декабрь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!