Камолиддин Тожиев: "Бизда ҳар доим олий мақсад, бошқа мақсад йўқ"

  • 2 август, 00:45
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган “Машъал” – “Пахтакор” (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Камолиддин Тожиев иштирок этди.

Tecno

- Ўйин 90 дақиқа давомида бизнинг назоратимиз остида ўтди. Вазиятлар яратяпмиз, фақат гол уриш панд беряпти. Шунинг устида ишлашимиз керак.

- Давралар оралиғида трансфер қилинган футболчилар сизни қониқтиряптими?

- Кўрдинглар, ҳимоячимиз яхши ўйнади. Ундан олдинги ўйинларда кўрганимизда ҳам қониқтиряпти. Бугун ҳам ўйини қаноатлантирди.

- Миллий терма жамоага чақирилган футболчиларни клубга қайтиб машғулотларга киришиб кетиши қандай? Муаммоларга дуч келинмайдими?

- Йўқ, бир-биримизни анчадан бери биламиз. Киришиб кетишда муаммо бўлмайди. Танаффус бўлгани учун ўйин тонусига кириб олишга қийналдик.

- Жамоангизнинг мақсади қандай?

- Бизда ҳар доим олий мақсад. Бошқа мақсад йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Qaxramonjon
02/08/2025 03:00
Сенларда энг асосий максад уртакаш ва судья имкон берса булди