Камолиддин Тожиев: "Ғалаба қозона олмасак гуруҳда қолиб кетишимизни билардик"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи сўнгги турида “Пахтакор” ўз майдонида про лига вакили – “Каттақўрғон”ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва гуруҳда иккинчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олди.

Ўйиндан кейин “Пахтакор” бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйинни яхши бошладик. Ғалаба қозона олмасак гуруҳда қолиб кетишимизни билардик. Футболчилар ҳам тушуниб турди. Яхши ўйнадик, кўп вазиятлар яратдик. Ўтган ўйинларда кўп имкониятларга эга бўлиб фойдалана олмаётгандик. Бу сафар ўз вазиятларимиздан унумли фойдаландик.

- “Пахтакор” гуруҳда иккинчи ўринни олди. Бу амалдаги Кубок соҳиби ва бир нечта совринлар эгаси учун қанчалик уятли?

- Уятли жойи йўқ. Ҳаммаси олдинда. Ҳозир биринчи ўриндами ё иккинчи ўриндами, фарқи нима? Кейинги ўйинларда ҳам ғалаба қозониш ниятидамиз.

- Агар кейинги босқичда “Нефтчи”га дуч келиб қолсанглар-чи?

- Нима қиламиз, ўйнайверамиз.

- 1\8 финални сафарда ўтказиш қўрқитмаяптими?

- Қўрқадиган жойи йўқ.

- Терма жамоанинг якуний рўйхатига кира олмаган “Пахтакор” футболчиларининг кайфияти қандай?

- Ўзинглар қандай деб ўйлайсизлар? Барибир озгина тушкунликка тушиб қолган жойи бор. Аммо гаплашдик, ҳали ҳаммаси олдинда. Яна терма жамоага чақирилади. Барибир бормагани таъсир қилади.

- Бу ўйинда Шахзод Азмиддинов ўнг қанотда ўйнади. Наҳотки, “Пахтакор”да бу қанотда ўйнайдиган захира ўйинчиси йўқми?

- U21 жамоамизда шу қанотда ўйнайдиган Бобур Каримов бор. У жароҳат олди. Ундан бошқа захирамиз йўқ.

- Владимир Назаровни майдонга тушмагани нима билан боғлиқ?

- Санжар биз билан бўлди. Барибир руҳий ҳолати ҳам яхши. Биз билан бир ой давомида шуғулланди. Назаров терма жамоада бўлди ва қайтди. Руҳий кайфиятига қараб Санжарни майдонга туширдик.

- Кейинги босқичда Зайниддин Тожиев бошчилигидаги “Ғазалкент” билан тушиб қолишинглар ҳам мумкин. Бу ўйин сиз учун қанчалик қизиқарли бўлади?

- Ўтган сафар ҳам айтгандим, қизиқарли бўлади. Ҳамма учрашув қизиқарли кечади. Ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўриш керак.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!