Камолиддин Тожиев: "Насаф"га қарши тенг ўйин бўлди, деб ўйлайман"
Ўзбекистон Суперлигаси 11-турдан қолдирилган "Насаф" - "Пахтакор" баҳси якунланди. Унда томонлар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ўйиндан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида "Пахтакор" ёрдамчи мураббийи Камолиддин Тожиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бир неча кун ичида кучли жамоалар билан учрашув ўтказдик. Тенг ўйин бўлди, деб ўйлайман. Охирги дақиқаларда ғалабани илиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Аммо омад биздан юз ўгирди.
11-тур пайтида ўйин қолдирганимиз боиси кўп йигитлар терма жамоа таркибида эди. Ёшларимиз муҳим беллашувларда иштирок этишди. Шу сабаб, баҳсни қолдиришга тўғри келганди.
"Насаф" ҳам кучли жамоа. Уларда тезкор футболчилар етарли. Барибир ҳар бир клуб гол ўтказиб юборишдан қўрқади. "Аждарлар" ҳам шу кабилар сирасига киради.
Азмиддиновнинг жароҳати у қадар жиддий эмас. У кейинги учрашувларда жамоамизга ёрдам бера олади, деб ўйлайман. Шаҳзод оёқ пайларини чўзиб олган, холос. Ҳар ҳолда, бизга шундай кўринди", - деди мутахассис ўйиндан сўнг.
Фикрлар
Сауфиев дарвозага аник аник тепса яхши буларди
Алижоновга койил.