Камолиддин Тожиев: Ўйин бошидан хушёрликни йўқотган бўлишимиз мумкин, лекин ...

Хабар берганимиздек, "Пахтакор" ОФК Элит Чемпионлар лигаси 2-тур учрашувини сафарда Эроннинг "Персеполис" клубига қарши ўтказди ва 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Учрашувдан сўг "шерлар" мураббийи Камолиддин Тожиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Баҳс бошидаги қўпол хато туфайли гол ўтказиб юбордик. Ўйин бошидан хушёрликни йўқотган бўлишимиз мумкин, лекин шундан сўнг баҳсни назорат қилдик. 3-4та яхши вазиятларга эга бўлдик, ҳисобни тенглаштиришга эришдик. Кечаги матбуот анжуманида ҳам айтиб ўтгандим, "Персеполис"ни жуда яхши таҳлил қилгандик. Эронга ижобий натижа учун келган эдик.
ОФК Элит Чемпионлар лигасининг формати ҳақида гапирадиган бўлсам, ушбу тизим биз ва бошқаларга кўпроқ тажрибага эга бўлиш имконини беради".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Искандар Нарзикулов
01/10/2024 07:53
Максимни ортга кайтариш керак жамоа яахши уйнад ку барибир уни хиссаси бор омад Камолиддин
.... ....
01/10/2024 00:01
Kamolliddin istiqbolli Murabbiy ekan! Bolalni ruxini kotarib juda kuchli uyin namoish etildi. Ofarin Paxtakor!!!