Камолиддин Тожиев: "Рақибни менсимаслик ҳолати бизда бўлгани йўқ"

  • 23 октябрь, 21:39
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бугун Суперлигада 26-тур бошланди. "Хоразм" - "Пахтакор" баҳсида меҳмонлар ягона гол эвазига ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида фикр билдирди.

Tecno

"Ўйин қийин бўлишини билардик. Рақибимиз футбол ўйнайдиган жамоа. Биринчи бўлимда бир неча имкониятлар яратдик, бироқ улардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда эса керакли тўпни киритдик. Бир неча йигитларни сунъий қопламали майдон сабабли Хоразмга олиб келмадик. Уларни жароҳатлардан асраш муҳим. Рақибни менсимаслик ҳолати бизда бўлгани йўқ".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!