Камолиддин Тожиев: "Шацких билан маслаҳат қиламиз. Бусиз бўлмайди"

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Пахтакор" ҳамда "Динамо" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Унда шерлар 4:2 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. Беллашувдан сўнг жамоа мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди. Иккита гол ўз хатомиз билан бўлди. Рақиб тезкор ва ҳужум уюштиришни яхши уддалайди. 

- Черан сўнгги 3 баҳсда аввалгидан яхшироқ ўйин кўрсатмоқда. Бунинг сири нимада?

- Ҳозир кўпроқ улар истаган нарса устида машғулотларда ишлаяпмиз. Доим бир текисда ўйнаб бўлмайди. Футболчи ҳозир тўпурар бўлмоқчи. 

- Бўриев, Ибрагимов ва Абдумманопов нега таркибда эмас?

- Ибрагимовда кичик жароҳат бор. Бўриев Эрондаги ўйинда қўли лат егани учун ёрдам бера олмади. Абдуманнопов ҳам 4 кун давомида оёғида оғриқ сезди. 

- Бош мураббийлик қийинчилик туғдирмаяптими? Шацких ёрдам беряптими?

- Аввал бош мураббий бўлиб ишламаганман. Қийинчилик бор. Шацких билан маслаҳат қиламиз. Бусиз бўлмайди. 

- Эрондаги "Персеполис" билан ўйин ҳақида 

- Жуда тезкор гол ўтказдик. Омадсизликка учрадик стартдаёқ. Кейин йигитлар вазиятни ўнглади. Рақибга бош зона қолдирмадик.

- "Пахтакор"да ички муҳит қандай?

- Жуда ҳам яхши ички муҳит. Йигитлар бир-бири билан жуда ҳам аҳил.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!