Камолиддин Тожиев: "Йигитлар кийиниш хонасида қолиб кетгандек эди"

Элит Чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал-Райян" учрашуви якунланди. Унда Қатар клуби кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди мағлуб этди. Учрашувдаги ягона гол 51-дақиқада Хазем Аҳмед Шехата томонидан киритилди. Беллашувдан сўнг Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида қатнашди.

"Биринчи бўлимда тўлиқ устунлик қилдик. 3-4 марта яққол голли имкониятларга эга бўлдик. Иккинчи бўлимда яхши ўйнамадик, йигитлар кийиниш хонасида қолиб кетгандек эди. Рақибнинг голи кутилмаган вазиятда бўлди, шунчаки тепилган тўп дарвозага кириб кетди. Омадимиз келмади. Баҳс давомида ташаббус бизда эди.

Бизга иккинчи бўлимда чарчоқ таъсир қилгандир, балки. Лекин бунча имкониятдан гол уришимиз керак эди. Рақибда умуман вазият бўлгани йўқ. Баъзида бундай ўйинлар учрайди", - деди "шерлар" устози.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шухрат Хусаинов
05/11/2024 23:31
Павличенко с центра поли пропустил теперь очередь назарову молоды бездарные пахтакоровцы